Кўпчиликка мaълум бўлган акарицид, у мевали экинлар вa узумларда каналар вa уларнинг личинкаларини йўқ қилиш учун ишлатилади. Баргларнинг эритмаси билан бир текис намланганида, препарат зараркунандаларни дарҳол йўқ қилади, ўсимлик барглари юзасида чўкмалар билан ювилмайдиган ҳимоя плёнка ҳосил қилади ва экинларни янги авлод ҳашаротларини пайдо бўлишидан сақлайди. У ўсимликларда вa тупроқда тўпланмайди, 4 ҳафтагача ҳимоя қилиш даврига эга, юқори ҳароратларда бошқа пестицидлар билан фаол ишлайди.
Омайт формуляцияларининг барча турлари жуда самарали акарицидлар бўлиб, улар йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида дори-дармонларга чидамли каналарнинг популяциясини муаоммосини келтириб чиқармасдан ишлатилган. Хақиқатдан ҳам, Омайт акарицидларининг турли хил формуляциялари кўплаб бошқа ҳолатларда акарицидларга чидамли каналарни популяциясини бошқариш билан боғлиқ муаммоларга дуч келганда кўпроқ танланади. Омайт формуляциялари каналарга қарши турли дастурлар билан бирга яхши натижа беради.