Агрохимикатлар

ЭРРОУ 1,8 эм.к.

Юкори самарали меъда ичак тизим орқали таъсир этувчи инсектоакарицид

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ: Эмульсия концентрати(эм.к.)

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДА: Абамектин 1,8 г/л

ИШЛАБ ЧИКАРУВЧИ: "UPL Limited"

КАДОК: 1 л. пластик бутилка



БУЮРТМА БЕРИШ

Экин тури Сарф меъери га/кг еки га/л Кайси касалликка карши ишлатилади Ишлов бериш усули ва вакти Йигим олдидан охирги ишлов бериш вакти Максимал ишлов бериш даври
Гуза 0,4 Ургимчаккана, ширалар Усимликнинг усув даврида пуркаланади 30 2

Эрроу 1,8% эм.к. инсектициди узининг кимевий тузилиши буйича "биопестицид" хисобланади, у авермектинлар гурухига мансуб булиб акарицидли хусусиятга эга, яъни хашаротлардан ташкари каналарга карши хам самарадорлиги юкори хисобланади. Эрроу препарати сепилгандан сунг барг тукималари оркали усимликка сингиб киради, натижада усимликдаги хашарот ва каналарга сиртдан ва ичдан (озука оркали) ичак оркали давомли таъсир этиб уни нобуд килади.

Эрроу препаратини куллаш жараенида унинг сарф меъери хамда ишчи суюклиги сарфини тугри белгилаш мухим ахамиятга эгадир. Ишчи суюклиги эритмасининг сарфи гектарига - тракторли тиркама пуркагичлар ердамида ишлатилганда 200-300 литргача, кулда ишлатиладиган пуркагичлар ердамида сепилганда эса 300-500 литргача булиши тавсия этилади. препаратнинг пуркаш ишлари эрталабки еки кечки соатларда(шамол тезлиги 3м/сек. ошмаган вактда) амалга оширилади. Эрроу препаратини бошка пестицидларга кушиб ишлатиш тавсия килинмайди.